Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Янги Ўзбекистон шароитида фуқоролик жамияти институтларининг (ФЖИ) ролини кучайтириш, давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичига олиб чиқишга қаратилган “2026-2030 йилларда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”

20-11-2025 70

    2025 йилнинг 19 ноябрь куни Урганч шаҳар маънавият маркази кичик мажлислар залида Юксалиш ҳаракати, ЎзННТМА, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Барқарор ривожланиш маркази Хоразм вилояти бўлинмаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон шароитида фуқоролик жамияти институтларининг (ФЖИ) ролини кучайтириш, давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичига олиб чиқишга қаратилган “2026-2030 йилларда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича жамоатчилик муҳокамаларини ўтказишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Давра суҳбатини Юксалиш ҳаракати ҳудудий бўлинма раҳбари, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Фароҳат Садуллаева очиб берди. Юксалиш ҳаракати ҳудудий бўлинма раҳбари, вилоят ҳокими маслаҳатчиси Фароҳат Садуллаева “Ҳудудда фуқаролик жамияти бугунги ҳолати” мавзусуда, Жамоат фонди вилоят бўлими бошлиғи Камол Жуманиязов “Қонунчилик ва ННТларнинг молиявий барқарорлиги. (Грант, субсидия, ижтимоий буюртма, ижтимоий тадбиркорлик)” мавзусуда, ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ортиқжон Машарипов “Давлат ва фуқаролик жамияти ҳамкорлиги (Жамоатчилик кенгашлари, очиқликни таъминлаш, қарорлар қабул қилишда иштирок)” мавзусида, Барқарор ривожланиш маркази Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари, профессор Б. Рузметов “Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда фуқоролик жамяти институтларини ўрни” мавзусида ва бошқалар сўзга чиқдилар.

    Бўлинма раҳбари Б. Рузметов ўз маърузасида Барқарор ривожланиш мақсадларини мазмун-моҳияти, уларни рўёбга чиқаришда фуқаролик жамияти институтларини рўли тўхталди. 2026-2030 йилларда Ўзбекистонда фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепцияси лойиҳасига таклифлар берди.

    Давра суҳбатини мақсади - Концепция лойиҳасини “юқоридан пастга” эмас, балки “пастдан юқорига” тамойили асосида, бевосита жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ), жамоат фаоллари, экспертлар ва фуқароларнинг таклифларини умумлаштирган ҳолда шакллантириш ҳисобланади.


    Давра суҳбатида ташкилий тамоиллар сифатида қуйидагилар белгиланди:

    турли соҳаларда фаолият юритувчи, катта-кичик, шаҳар ва қишлоқ ФЖИларининг иштирокини таъминлаш;

    муҳокамаларнинг ОАВ ва жамоатчилик учун очиқ бўлиши, таклифларнинг шаффоф тўпланишини таъминлаш.

    танқидий фикрлар билан бирга, аниқ ечим ва таклифларга урғу бериш.

    ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олиш.

    Давра суҳбатини аҳамиятли томони у дебат шаклида ташкил қилиниб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб бериб ўтилди.


Барқарор ривожланиш маркази

Хоразм вилоят бўлинмаси раҳбари    

профессор Б.Рузметоов