2026 йил 28 январь куни Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда жорий йил 27 январь куни Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган, хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш бўйича видеоселектор йиғилишининг вазифалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Хоразм МТРК ходимлари, республика телевидениеси мухбирлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иштирок этди.
Хусусан, Барқарор ривожланиш марказининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари, профессор Б. Рузметов иштирок этиб, “Ўзбекистон 24”, Хоразм МТРК ва Хоразм радиосига жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва хавфсиз ижтимоий муҳитни шакллантириш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, шунингдек, белгиланган устувор вазифаларни самарали амалга оширишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ҳамда соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этишда комплекс ёндашувни таъминлаш муҳим эканлиги бўйича маълумотлар берилди.
Тадбир давомида видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларни ҳудудларда амалга ошириш механизмлари ҳамда барқарор ривожланиш тамойиллари асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу тадбир давлат ва жамоат институтлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга, шунингдек, барқарор ривожланиш йўлида хавфсиз ва ижтимоий адолатли муҳитни таъминлашга хизмат қилади.