Ўзбекистоннинг нуфузли “Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт” илмий-электрон журналининг 2026 йил июнь ойидаги 6-сонида Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбековнинг “Хоразм вилоятида ҳудудий иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўллари” мавзусидаги илмий мақоласи чоп этилди.
Мазкур мақолада ҳудудий иқтисодий барқарорликка эришишда иқтисодиётни диверсификация қилиш, инвестиция фаоллигини ошириш, саноат тармоқларини модернизациялаш ва мавжуд ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, мақолада саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудуд иқтисодий ўсишидаги ўрни кўрсатиб берилган.
Мақола якунида Хоразм вилояти иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Жумладан, туризм, хизматлар соҳаси, қайта ишлаш тармоқлари ва инновацион йўналишларни ривожлантириш орқали янги иқтисодий ўсиш нуқталарини шакллантириш имкониятлари асосланган.