Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Халқ дипломатияси ва диний бағрикенглик – Янги Ўзбекистон тажрибаси

15-11-2025 56


    2025 йил 14 ноябрь куни Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар қўмитасида    “Халқ дипломатияси ва диний бағрикенглик - миллатлараро мулоқотнинг самарали воситаси: Янги Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда давлат идоралари, нодавлат ва диний ташкилотлар, илмий муассасалар ҳамда миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этди.

    Давра суҳбатида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқ дипломатияси ва диний бағрикенглик сиёсати, унинг миллатлараро мулоқотни мустаҳкамлашдаги аҳамияти муҳокама қилиниб,    турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва тинчликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

    Барқарор ривожланиш маркази директори Э.Саминов    ўз маърузасида    иштирокчиларни 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан муборакбод этиб, дунёда турли этник ва диний жамоалар ўртасидаги зиддиятлар ҳамда радикаллашув тобора кучайиб бораётган ҳозирги глобал шароитда бағрикенглик, ўзаро тушуниш ва тотувлик каби умуминсоний ғояларни кенг тарғиб этиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтди.

    Тадбир якунида иштирокчилар миллий маданий марказлар павильонига ташриф буюриб, турли миллат вакилларининг маданий мероси билан танишдилар. Бу ташриф мулоқот ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада кучайтирди.

    Давра суҳбати Янги Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлашда халқ дипломатияси муҳим восита эканини яна бир бор намоён этди. Тадбирда билдирилган фикрлар ва таклифлар келгусида мамлакатда тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.