Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Урганч давлат университетида Ўзбекистон Зиёлилар кенгашининг йирик анжумани ўтказилди

14-11-2026 252

    2026 йил 12-13 ноябрь кунлари Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети Ахборот-ресурс маркази катта мажлислар залида Ўзбекистон Зиёлилар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Хоразм вилояти, шаҳар, туман кенгашлари депутатлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари вакиллари, ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

    Йиғилишни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раҳбари СодиқжонТурдиев очди ва маъруза қилди.

    Йиғилишда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов нутқ сўзлади.

    Йиғилиш қатнашчилари 7 та шўбага бўлиниб, Ўзбекистон Зиёлилар кенгаши олдида турганвазифалар, Хоразм вилоятидаги бу соҳадаги муаммолар ва уларни ечиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқдилар.

    Барқарор ривожланиш маркази Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари проф. Бахтиёр Рўзметов «Замонавий илм-фан, таълим, инновацион тиббиёт, яшил тараққиёт, интеллектуал ва ижтимоий тадбиркорлик» деб номланган 7-шўба аъзолигига сайланди ва шўба ишида маъруза қилди.

    Шўба мажлисини Олий Мажлис Сенати қўмита аъзоси, профессор Абдуллаев Баҳром Исмоилович олиб борди.

    У ўз сўзида Хоразм вилоятидаги қуйидаги муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталди:

  1. Хоразм вилоятидаги экологик ва тиббий муаммолар ҳамда уларнинг илмий ечимлари;
  2. Таълим, тадқиқот ва бизнес ўртасидаги ҳамкорлик;
  3. Ижтимоий ва интеллектуал тадбиркорлик.

    Барча шўбалардаги муаммолар таҳлил қилиниб, Президент Администрациясига (девонига) тақдим этилди.

    Мавзу юзасидан проф. Б. Рўзметов «Ўзбекистон 24», «Хоразм» телеканалларига интервью берди.

    Йиғилиш натижалари Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.