2026 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳрида "Барқарор ривожланиш маркази" ННТ раҳбариятининг "Жаҳон халқлари Ассамблеяси" ноҳукумат ташкилотлари халқаро иттифоқи Бош кенгаши Раиси С.К. Смирнова бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар "Барқарор ривожланиш маркази" ННТ ва "Жаҳон халқлари ассамблеяси" нодавлат нотижорат ташкилотлари халқаро иттифоқи ўртасида аввал имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумнинг жорий ҳолати ва уни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Икки томонлама ҳамкорликни амалий жиҳатдан бойитиш, жумладан, қўшма халқаро тадбирлар ўтказиш, ёшлар ва таълим лойиҳаларини ривожлантириш, шунингдек, жамоатчилик дипломатияси ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар шерикликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлаб, ҳадли келишувлардан қўшма амалий лойиҳаларга ўтиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлаш, шунингдек, Тошкент ва Москвада қўшма тадбирлар ўтказиш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар ўзаро манфаатли қўшма ташаббусларни мазмунан ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида ўтди ҳамда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.