Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Тожикистонлик талабалар учун семинар ташкил этилди

13-10-2026 8

    Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Марказ вакили иштирокида тожикистонлик талабалар учун «Ўзбекистон ва    Тожикистон ҳамкорлигида барқарор ривожланиш масалалари» мавзусида семинар ташкил этилди.

    Тадбир икки қўшни давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг барқарор ривожланишга оид устувор йўналишларини муҳокама қилиш, ёшларнинг минтақавий жараёнлар ҳақидаги билимларини кенгайтириш ҳамда илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилди.

    Семинар давомида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлиги, иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, яшил иқтисодиётга ўтиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Марказ вакили ўз чиқишида Марказий Осиё мамлакатлари олдида турган экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўзаро боғлиқ эканини, уларга самарали ечим топишда давлатлараро мулоқот билан бир қаторда илмий муассасалар, фуқаролик жамияти институтлари ва ёшларнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Шунингдек, Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар, минтақавий ҳамкорлик ташаббуслари ва ушбу жараёнларда ёшларнинг ўрни ҳақида маълумот берилди.