2026 йил 5 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) “Think Road Forum 2026” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуман доирасида иқлим ўзгариши, сув ва энергетика хавфсизлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Барқарор ривожланиш маркази вакиллари анжуман доирасида ташкил этилган “Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш истиқболлари: иқлим, ресурслар ва минтақавий барқарорлик” мавзусидаги олтинчи панель сессиясида иштирок этиб, Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр ва таклифлар билдирди.
Шунингдек, минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.