Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Алихан Смоилов Марказий Осиёнинг БРМ бўйича иккинчи саммитида айтиб ўтди.
Алихон Смоилов: “Орол фожиаси, Семипалатинск ядро полигони, музликларнинг эриши, чўлланиш нафақат Қозоғистон ва Марказий Осиё минтақасига, балки бутун дунёга таҳдид солмоқда. Қозоғистон қазиб олинадиган ёқилғига қарам бўлишига қарамай, биз буни амалга оширишга аҳд қилдик. 2030 йилгача иссиқхона газлари чиқиндиларини 15 фоизга камайтириш ва 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш бўйича келишув бўйича мажбуриятларимизни бажариш режалаштирилган. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг асосий элементидир. Минтақадаги барқарор ривожланиш кун тартибини самарали мувофиқлаштириш учун биз Олмаота шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон мамлакатлари БРМ марказини очиш ниятидамиз”.
Бизнинг мамлакатимизда Барқарор ривожланиш маркази мавжуд бўлиб ҳозирда БМТ томонидан тастиқланган 17 йўналишида турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.