Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Технология рулга ўтирди

24-02-2026 50

    Март ойида Dubai шаҳрида илк бор тўлиқ ҳайдовчисиз такси хизмати ишга туширилади. Лойиҳа Dubai Roads and Transport Authority раҳбарлигида амалга оширилиб, унда Pony.ai, Uber ва Baidu иштирок этмоқда. Хизмат доирасида дастлаб 100 та автоном автомобиль шаҳар йўлларида реал ҳаракат муҳитида синов ва хизмат кўрсатишни бошлайди.

        Лойиҳанинг моҳияти — мобил илова орқали чақириладиган, ҳайдовчисиз бошқариладиган такси хизматини жорий этишдир. Автомобиллар сунъий интеллект ва сенсорлар ёрдамида ҳаракатланиб, маршрутларни автоматик оптималлаштиради ва реал вақтдаги трафикка мослашади. Бу йўл-транспорт хавфсизлигини ошириш, тирбандликни камайтириш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.

        Ушбу ташаббуснинг стратегик аҳамияти шундаки, Дубай автоном транспортни лаборатория синовларидан чиқариб, кундалик шаҳар инфратузилмасининг бир қисмига айлантирмоқда. Кейинги босқичларда автоном транспорт сонини кескин ошириш ва 2030 йилгача шаҳар транспортининг салмоқли қисмини автоматлаштириш режалаштирилган.