Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ ВА “ЯШИЛ МАКОН”: БЎСТОНЛИҚДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МУЛОҚОТ

03-04-2026 213

2026 йил 2 апрель куни Барқарор ривожланиш маркази ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида маҳалла фаоллари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда таълим тизими ходимлари иштирокида илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир туман ҳокимлиги ва Экологик партия вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий ва институционал асослари, уларнинг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлиги, шунингдек хорижий тажрибалар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, Марказ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар очиқ мулоқот муҳитида муҳокама қилиниб, жамоатчилик иштирокини янада кучайтиришга хизмат қилди.

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи амалий қисмида амалий ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ туманидаги таълим муассасалари ҳудудларида боғ барпо этиш мақсадида ўқувчилар ва педагоглар иштирокида кўчат экиш тадбири ташкил этилди. Унда бир қатор мевали дарахт кўчатлари экилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятни юксалтириш ҳамда ёшларда табиатга эҳтиёткор муносабатни шакллантиришга қаратилган муҳим амалий қадам амалга оширилди.