Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Шаҳар архитектурасида шамол энергиясини интеграциялаш: 3D принтерда ясалган мини генераторлар орқали электр мустақиллигига қадам

27-10-2025 58

    Энергияга бўлган глобал талаб ортиб бораётган бир пайтда, шаҳар аҳолиси учун мустақил ва экологик тоза энергия манбаларини яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбалари — айниқса шамол ва қуёш — бу борада энг истиқболли ечимлардан ҳисобланади.

    Сўнгги йилларда бутун жаҳонда иқлим тизимидаги ўзгаришлар, атмосферада иссиқхона таъсири юзага келтирувчи газларнинг ортиши ва анъанавий энергия захираларининг камайиб бориши мамлакатларни янги, барқарор энергия йўлларини излашга ундамоқда. Табиий ресурсларнинг чекланганлиги ҳамда энергетик хавфсизликнинг муҳим аҳамият касб этиши фонида қайта тикланувчи манбаларга бўлган қизиқиш кескин ошди. Бугунги прогнозлар шуни кўрсатадики, 2026 йилга бориб электр энергиясига бўлган талаб ҳар йили ўртача 3,4 фоиз атрофида ўсиши мумкин. Бу жараён иқтисодий фаолликнинг ортиши, аҳолининг истеъмол имкониятлари кенгайиши ва саноатлашув даражасининг юқорилаши билан боғлиқ ҳолда кечмоқда. Шунингдек, энергия истеъмолининг тез ўсиши ривожланган мамлакатларда электр транспорт воситалари ҳамда уй-жой тизимларининг кенгайиши натижасида янада жадал тус олмоқда.

    Энергияга бўлган талабнинг бу тарзда ортиши ижобий иқтисодий кўрсаткич сифатида баҳоланса-да, у билан бир вақтда глобал “декарбонизация” мақсадларига етишиш жараёнини тезлаштириш заруратини ҳам юзага келтиради. Яъни, экологик барқарорликни таъминлаш учун энергия ишлаб чиқаришда тоза технологияларни кенг жорий этиш ҳаётий эҳтиёжга айланмоқда.

    Айнан шу массаларлар юзасидан кўплаб изланишлар бараварида ихтирочилар, олимлар ва муҳандислар томонидан турли лойиҳалар ва концепциялар ишлаб чиқилмоқда ва ҳаётга татбиқ қилинмоқда, кўплаб лойиҳалар амалда ўз динамик ҳақиқатларини кўрсатмоқда. Шундай лойиҳалардан бири сифатида ривожланган мегаполислардаги кўп қаватли уйлар да қаланилишини акс эттирувчи кичкина шамол генераторлари юзага келиши мумкин. Шамол генераторлари одатда кенг ва очиқ ҳудудларда қуйилиши ҳеч кимга янгилик емас, лекин шаҳарларда қўллаш мумкинлиги ва у орқали хонадонларда қўшимча қайта тикланувчи    электр манбасининг бўлишлиги билан фарқ қилувчи кичкина шамол ггенераторлари.    

    Технологик ечим: мини шамол генераторлари

    3D принтерда ишлаб чиқариш

    3D принтерлар ёрдамида мини шамол генераторларини тайёрлаш — арзон, тез ва индивидуал дизайн имконини беради. Ўндан ташқари кўп йиллик экспулататция ва қайта ишлаш имконияти.

    Асосий қисмлар:

  • Лопастлар (винтлар) — шамол энергиясини механик ҳаракатга айлантиради.
  • Генератор корпуси — мотор ва редукторни жойлаштириш учун.
  • Механик вал ва подшипниклар — ҳаракатни узатиш учун.

    Пластик ва композит материаллардан фойдаланиш орқали енгил, барқарор ва хавфсиз генераторлар тайёрланади.

    Кўпқаватлий уйлар фасатларига        ўрнатиш шароити

    Шаҳар балконларида шамол тезлиги паст бўлиши мумкин, аммо юқори қаватларда шамол оқими етарли даражада бўлади. Балкондаги шамол йўналиши ва тезлигини аниқлаш учун анемометр ускунаси қўлланилади.    

    Генераторни ўрнатишда:

  • Шамол йўналиши,
  • Балкон конструкцияси,
  • Қўшниларга таъсир каби омиллар инобатга олинади.

    Электр энергиясини йиғиш ва сақлаш

    Аккумулятор танлови

    Мини генераторлар 12V ёки 24V кучланишда ток ишлаб чиқаради. Бу токни сақлаш учун литий-ион ёки гелли аккумуляторлар қўлланилади.    

    Танловда:

  • Сигим (Ah).
  • Цикллар сони.
  • Ҳажм ва оғирлик каби омиллар муҳим.

    Заряд контроллери

    Генератордан келаётган токни аккумуляторга тўғри узатиш ва ортиқча зарядланишни олдини олиш учун заряд контроллери ўрнатилади. Контроллер ток кучланишини назорат қилади, аккумуляторни ҳимоя қилади ва маиший қурилмаларга ток тақсимлайди.

    Маиший қурилмаларда фойдаланиш

    Аккумуляторда йиғилган токни қуйидаги қурилмаларда ишлатиш мумкин:

Қурилма Ўртача истеъмол Ишлаш вақти (аккумуляторга боғлиқ)

Смартфон зарядкаси 5 Вт 10–15 марта заряд

Ноутбук 40–60 Вт 1–2 соат

Wi-Fi роутер 10 Вт 10+ соат

LED лампа 5–10 Вт 15+ соат

    Бу ечим электр узилишлари пайтида мустақил энергия манбаи сифатида хизмат қилади.

    Экологик ва иқтисодий афзалликлар

    Экологик таъсир

  • Карбон изини камайтириш
  • Шовқинсиз ишлаш
  • Қайта тикланадиган ресурс — шамол

    Иқтисодий таҳлил

  • 3D принтерда тайёрлаш харажати: $50–$100
  • Аккумулятор ва контроллер: $100–$150
  • Умумий сарф: $200–$250
  • Ойлик электр тўловларида тежамкорлик: $10–$20

    Илмий тадқиқотлар ва пилот лойиҳалар

    Германия    -    Fraunhofer IWES институти шаҳар шароитида кичик шамол генераторларини балкон ва томларда ўрнатиш имкониятларини ўрганган. Лойиҳа доирасида вертикал шамол турбиналарининг аэродинамикаси, шовқин даражаси ва энергия самарадорлиги таҳлил қилинган. Ушбу тадқиқотлар Берлин ва Гамбург шаҳарларидаги пилот инсталляциялар орқали амалга оширилган.

    Япония    -    Tokyo Tech университети Токио шаҳарининг юқори қаватли биноларида вертикал шамол генераторларини ўрнатиш орқали Wi-Fi роутер ва LED ёритиш тизимларини қувватлаш бўйича синов лойиҳасини амалга оширган. Лойиҳада 3D принтерда тайёрланган турбиналардан фойдаланилган ва энергияни аккумуляторларда сақлаш технологияси синовдан ўтказилган.

    АҚШ    -    Нью-Йорк шаҳридаги NYSERDA агентлиги томонидан кўпқаватли бинолар фасатларига ўрнатилган вертикал шамол генераторлари орқали энергия ишлаб чиқариш ва уни маиший қурилмаларда ишлатиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилган. Лойиҳада турли турбиналарнинг самарадорлиги, хавфсизлиги ва иқтисодий жиҳатлари таҳлил қилинган.    Бу давлатларда мини шамол генераторларини шаҳар шароитида синовдан ўтказиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ҳам бу каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали энергия мустақиллигига аста секин        эришиш мумкин.

    Бу борада    ХТИАНММ        кампанясининг онлайн маркетларда кўплаб маиший техникалар қаторида муқобил тикланувчи энергия сифатида        маиший шамол генераторларига таклиф        бераётгани, ва        бу тақлифларида бир нечта хил намуналарда кўрсаткичлар бундай шакилда:

Ёқилғи тури:    Шамол

Қувват манбаи:    Шамол энергияси

Маҳсулот оғирлиги:    12 килограмм

Кучланиш:    220 Вольт

Чиқиш қуввати:    3000 Вт

Махсус хусусияти:    Енгил

Ранги:    Кумушранг

Двигатель тури:    Шамол

    Ўзбекистонда хам бу онлайн маркетлардан    маиший шамол генераторларини 200-400$ миқторида    харит қилиш имкони мавжут ва бу курилмани нафақат кичик маиший жихозлар балкий хонадондаги ката йу жихозларидан фойдаланишда қўлаш мункун.

    Шаҳар кўп қаватли уйлар фасадларига    3D    принтерда тайёрланган мини шамол генераторларини ўрнатиш — нафақат технологик инновация, балки экологик барқарорлик ва энергия мустақиллигига олиб борувчи амалий ечимдир. Ушбу ёндашув орқали аҳоли ўз уйида қайта тикланувчи энергия манбасига эга бўлиб, электр таъминотидаги узилишлардан мустақил ҳолда яшаш имкониятига эришади. Бу ечим энергия тежамкорлиги, карбон изини камайтириш, иқтисодий самарадорлик ва аҳолининг энергия саводхонлигини ошириш каби кўплаб афзалликларга эга.

    Мақолада келтирилган лойиҳалар — Германия, Япония ва АҚШдаги пилот синовлар — ушбу технологиянинг шаҳар шароитида ҳам самарали ишлашини исботламоқда. Ўзбекистонда ҳам бу каби лойиҳаларни амалга ошириш орқали миллий энергетика тизимини диверсификация қилиш ва аҳолининг барқарор энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин.

    Бу ташаббуслар БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ) билан тўлиқ ҳамоҳангдир:

  • Барча учун арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергияга эришиш: мини генераторлар орқали аҳолига мустақил ва тоза энергия манбасини тақдим этиш.
  • Барқарор шаҳарлар ва жамоалар: шаҳар инфратузилмасини экологик ва инновацион ечимлар билан бойитиш.
  • Иқлим ўзгаришига қарши кураш: карбон изини камайтириш ва қайта тикланувчи энергияни кенг жорий этиш орқали глобал иқлим муаммоларига ечим топиш.

    Шу тариқа, мини шамол генераторларини шаҳарда кўпқаватли уйлар фасадларига урнатишни жорий этиш нафақат техник, балки ижтимоий ва экологик жиҳатдан ҳам стратегик аҳамиятга эга. Бу йўналишдаги тадқиқотлар, давлат қўллови ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш орқали Ўзбекистонда барқарор энергетика келажагини яратиш мумкин.

Барқарор ривожланиш маркази

бош мутахассиси

Шухрат Хожимуродов