2026-йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида SCOLAR Tashkent Hub томонидан турли олий таълим муассасалари талабалари учун SCOLAR Network халқаро ёшлар платформаси тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Барқарор ривожланиш маркази вакиллари ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида таклиф этилган меҳмонлар ва спикерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, платформанинг ёшлар учун яратаётган имкониятлари, халқаро ҳамкорлик ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш йўналишлари ҳақида маълумот бердилар. Шунингдек, Пекиндаги SCOLAR Network раҳбариятининг махсус видеомурожаати намойиш этилди.
Тадбир Марказ фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутадиган ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, халқаро тажриба алмашинуви ва барқарор ривожланиш ғояларини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш йўналишлари билан ҳамоҳанг бўлди.
Якунда Марказ вакиллари, талабалар ва SCOLAR Tashkent жамоаси ўзаро фикр алмашиб, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.