Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Қайта тикланувчи энергия ва энергия сақлаш: Германия ва Хитой тажрибаси

18-02-2026 54

Қайта тикланувчи энергия ва энергия сақлаш:    Германия    ва    Хитойда    қуёш ва шамол энергияси билан бирга энергия сақлаш тизимлари    battery storage    (бу оддий батарейкадан фарқли равишда, қайта зарядланувчи саноат миқёсидаги тизим бўлиб, у электр тармоғини барқарорлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини самарали ишлатиш ва заҳира электр таъминоти яратиш учун хизмат қилади) жорий этилмоқда.

    2025    йил март ойида    Германиянинг Шлезвиг-Голштейн    федерал еридаги Боллингштедт шаҳрида жойлашган, аккумулятор батареяларига асосланган энг йирик энергия сақлаш тизими тармоққа уланди. Бу тизим    103,5    мегаватт қувватга ва    238мегаватт-соат энергия    сиғимига эга.

    Хитойда    - энергия сақлаш технологиялари икки асосий йўналишда ривожланмоқда:    battery storage    ва “pumped hydro storage” (Гидроаккумуляция қилиш қурилмаси) энергия сақлаш тизимларининг бир турини ташкил қилади. Бу оддий батарейкадан фарқли равишда, қайта зарядланувчи саноат миқёсидаги тизим бўлиб, у электр тармоғини барқарорлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини самарали ишлатиш ва захира электр таъминоти яратиш учун хизмат қилади. Хитойда қурилган янги гидроаккумуляцион электр станцияларининг қувватлари шамол ва қуёш энергетикаси соҳаларининг ривожланишига ёрдам бермоқда ва шу йўналишда ҳозирги кундаги умумий қуввати    89    гигаватт бўлган иншоотларнинг қурилиши    олиб борилмоқда.