2026 йил 13 ноябрда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси расмий веб-сайтида Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Жаҳонгир Исаевнинг “Uzbekistan and Oman: From Strategic Dialogue to Tangible Results” номли таҳлилий мақоласи инглиз тилида эълон қилинди.
Мақолада икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик, транспорт-логистика алоқалари, қўшма иқтисодий лойиҳалар ва барқарор ривожланиш йўналишидаги истиқболли имкониятлар таҳлил этилган.
Муаллиф сиёсий мулоқот ва иқтисодий келишувларни аниқ амалий натижаларга айлантириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни илгари сурган.
Мақоланинг тўлиқ матни: https://belgium.mfa.uz/news/33860