2025 йилнинг 28 октябрь куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида «Олима» аёл уюшмаси, Урганч давлат университети, Маъмун академияси, Урганч давлат педогогика институти, Урганч инновацион университети, Урганч Ранч технология университети, Урганч Маъмун университети ҳамда Барқарор Ривожланиш Маркази Хоразм вилояти бўлинмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт: барқарор ривожланишнинг янги модели” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда вилоят олий таълим университетлари профессор-ўқитувчилари, магистрлар ва иқтидорли талабалар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
Конференцияни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ректори, профессор Р.Рузибоев очди. Конференцияга Хоразм вилояти Ҳокими ўринбосари проф. С.Салаев, Ўзбекистон хотин-қизлар «Олима» аёл уюшмаси раиси проф. Р. Муртазаева табрик сўзи йўлладилар
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг пахтачилик ва селекциячилик бўйича маслаҳатчиси Б. Тожиев “Глобал иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш – давр талаби” мавзусида, Маъмун университети доценти И. Юрьевна “Альтернативные источники энергии для отопления сельских школ Узбекистана” мавзусида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Д. Бабажанова “Ўзбекистонда экологик вазият: соғломлаштириш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш” мавзусида, Абу Райҳон Беруний номидаги УрДУ кафедри мудири, профессор, Д. Матёқубова “Яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ҳудудий бизнес тузилмаларининг инновацион диверсификациясини таъминлашнинг самарали механизмлари” мавзусида, Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари, профессор Б. Рузметов “Минтақани барқарор ва комплексривожлантириш устувор йўналишлари” мавзусида ва бошқалар маруза қилдилар.
Профессор Б. Рузметов ўз сўзида Барқарор ривожланиш мақсадларини минтақавий хусусиятлари, минтақани комплекс ривожланиш муамолари, уларга самарали ечимлар топиш имкониятлари, вилоят Барқарор ривожланиш маркази фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни “Яшил Ўзбекистоннинг «Яшил» тараққиёт йўли” асарида белгиланган вазифаларни амалга оширишда птофессор-ўқитувчиларни, талабаларини, ёшларни рўлига тўхталди.
Бунинг учун Ўзбекистонда қабул қилинган “2019-2030 йилларга мўлжалланган яшил иқтисодиётга ўтиш статегиясини” бажаришга эътибор қаратишни такидлади.
Конференцияда қуйдаги йўналишларда муаммолар муҳокама қилинди:
1. Миллий манфаатларга хос умумбашарий муаммолар ҳамда таълим ва тиббиёт соҳасини инновацион ривожлантириш
2. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ҳамда миллий ва ҳудудлар иқтисодиётини жадал ривожлантириш
Конференциянинг аҳамиятли томони у дебат шаклида ташкил қилиниб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб бериб ўтилди.
Барқарор ривожланиш маркази
Хоразм вилоят бўлинмаси раҳбари
проф., Б.Рузметов