Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Ўзбекистонда бизнес муҳитидаги коррупциявий хавфларни тизимли баҳолашга қаратилган лойиҳа тақдим этилди

08-10-2026 24

    2026 йил 7 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигида “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” Республика жамоат бирлашмаси ҳамда “Юксалиш” ҳаракатига ажратилган давлат ижтимоий буюртмалари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман), шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари, бизнес ҳамжамияти вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этди.

    Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилиши назарда тутилган    “Бизнес ва коррупция: Ўзбекистон Республикасида институционал коррупциявий хавфларни баҳолаш, бизнес ҳамжамиятининг муносабатини ўрганиш ва самарали механизмларни такомиллаштириш”    номли давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси тақдим этилди.

    Лойиҳа тақдимоти    “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” Республика жамоат бирлашмаси    директори, лойиҳа раҳбари    Сайёра Ходжаева    ҳамда    “Барқарор ривожланиш” маркази    бўлим бошлиғи, лойиҳа эксперти    Авазбек Холбеков    томонидан ўтказилди.

    Тақдимотда лойиҳанинг мақсади, тадқиқот йўналишлари ва кутилаётган натижалари ёритилиб, бизнес муҳитидаги институционал коррупциявий хавфларни комплекс баҳолаш, хавфлар харитасини шакллантириш ҳамда уларни камайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларига эътибор қаратилди.

    Тақдимотлар якунида иштирокчилар билан савол-жавоблар ўтказилиб, лойиҳанинг амалий аҳамияти, идоралараро ҳамкорлик ва коррупциянинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.