Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Ўзбекистонда бир жинслилар ўртасида оила қуриш мумкинми?

14-06-2022 501

Жавоб: умуман олганда бу саволга аниқ жавоб бериш қийин амалдаги конституциянинг 63-моддасида* «Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади» деб белгиланган. Юридик жиҳатдан томонлар сўзига изоҳ берилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, томонлар сўзига Эркак ва Аёлнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади, деб ўзгартирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шу билан бирга, қуйидаги таклифлар киритилиши таклиф этилади.

Биринчи таклиф:    Никоҳ эркак ва аёлнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида оила қуриш учун тузган иттифоқи сифатида, эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари тенглиги, оилавий масалаларни ўзаро келишув асосида ҳал этиш, болаларни оилада тарбиялашнинг устувор йўналишлари бўйича ғамхўрлик тамойилларига асосланади, уларнинг фаровонлиги ва ривожланиши, вояга етмаганлар ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.

Давлат оила фаровонлигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, анъанавий оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, шунингдек, оилани режалаштириш борасидаги билимларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.

Иккинчи таклиф:    Никоҳ аёл ва эркакнинг иттифоқи сифатида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.

Aёл ва эркак никоҳ ёшига етганидан кейин ихтиёрий равишда оила қуриш ҳуқуқига эга. Эр-хотинлар никоҳда ва оилада тенг ҳуқуқларга эга.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш, соғлиғи, ривожланиши ва таълими ҳақида ғамхўрлик қилиш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, тарихий-миллий, маданий-маънавий анъана ва қадриятларига бўлган ҳурматни шакллантиришга ҳақли ва мажбуриятларга эга.    Болага шафқатсиз муносабатда бўлиш ёки камситиш, унинг жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган ишларга жалб қилинмаслиги керак. Болалар ўз ота-оналари, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақида ғамхўрлик қилишлари ва уларга ёрдам кўрсатишлари шарт.

Давлат болали оилалар, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қўллаб-қувватлайди.

Давлат оилада болаларни тарбиялаш устуворлигини таъминлайди. Фарзандлар ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларнинг ихтиёрига қарши, агар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахслар ўз мажбуриятларини бажармаган бўлса, оиладан фақат суд қарори асосида ажратилиши мумкин.

Aёллар ва эркакларга таълим олиш, касб-ҳунар ўргатишда, меҳнатда ва мансаб пағоналарида кўтарилишида (ишда), иқтисодий-сиёсий, ижтимоий-маданий ва бошқа фаолият соҳаларида тенг имкониятлар, шунингдек, уларнинг меҳнати ва соғлиғини муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратади.

*Амалдаги конституция бўйича 63-модда.

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Барноева Гулхаё Раҳмоновна

Барқарор ривожланиш маркази барқарор ривожланиш

жараёнларини ўрганиш бўлими бош мутахассисининг

63-моддага таклифи