Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

“Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари” мавзусида давра суҳбати

07-02-2026 56

2026 йил 7 февраль куни    Пойтахтимизда    Тошкент давлат шарқшунослик университети, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази Барқарор ривожланиш маркази билан    ҳамкорликда    “Марказий ва Жанубий Осиё: тарихий алоқалар, замонавий ҳамкорлик ва тараққиёт истиқболлари”мавзусида илмий    халқаро    давра суҳбати бўлиб ўтди.    

    Тадбир    Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги кўп асрлик тарихий, маданий, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни комплекс илмий таҳлил қилиш, шунингдек, глобаллашув шароитида минтақалараро ҳамкорликнинг янги формат ва механизмларини аниқлаш ҳамда истиқболли ташаббусларни муҳокама қилишга қаратилган.

    Давра суҳбатининг асосий мақсади Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихий-маданий мерос, илм-фан, таълим, савдо-иқтисодий ва геосиёсий муносабатларни чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ечимларига доир илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

    Анжуманда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича илмий маърузалар ва муҳокамалар ўтказилди, жумладан:

  • Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий, ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалар;
  • Ипак йўли цивилизацияси ва минтақалараро интеграция жараёнларининг тарихий ва замонавий жиҳатлари;
  • Тил, адабиёт ва маданиятлараро мулоқотнинг долзарб масалалари;
  • Таълим, илм-фан ва академик алмашинув соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари;
  • Минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ва барқарор тараққиёт масалалари.

    Халқаро давра суҳбати доирасида Покистонлик ёзувчи Муҳаммад Аббос Хон ўзининг урду тилида яратилган    “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт    концепти”    номли асарини Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиевага тантанали тарзда тақдим этди.

    Мазкур воқеа халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистонда шаклланаётган    Учинчи Ренессанс ғоясининг    халқаро интеллектуал жамоатчилик томонидан эътироф    этилаётганини намоён этувчи муҳим илмий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.

    Давра суҳбати ўзбек ва инглиз тилларида гибрид форматда ўтказилиб, унда маҳаллий ва хорижий олимлар,тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ҳамда соҳавий мутахассислар иштирок этдилар.

    Ушбу    анжуман Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни илмий жиҳатдан асослаш, академик мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда минтақалараро илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.