2026 йил 25 ноябрь куни Барқарор ривожланиш маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг Халқаро муносабатлар кафедраси ҳамкорлигида талабалар учун бинар дарс ташкил этилди.
Дарс давомида экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг назарий асослари, Марказий Осиё мамлакатларида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш кўрсаткичлари, минтақадаги экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш механизмларитаҳлил қилинди.
Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлашда минтақавий ҳамкорликнинг аҳамияти ҳамда мазкур йўналишлардаги замонавий илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилди. Машғулотни Халқаро муносабатлар кафедраси доценти Мухтор Назиров ҳамда Барқарор ривожланиш маркази Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муслим Эргашбаев олиб борди.
Бинар дарс назарий билимларни амалий таҳлил билан уйғунлаштириш, талабаларнинг минтақавий экологик жараёнларга доир таҳлилий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.