Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Марказ вакилининг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик ҳақидаги мақоласи халқаро нашрда эълон қилинди

06-11-2026 362
    Қозоғистоннинг    DKNews.kz    халқаро ахборот агентлигида «Барқарор ривожланиш маркази» ННТ бўлим бошлиғи Жаҳонгир Исаевнинг «Марказий Осиё минтақавий ҳамкорликнинг ўз моделини шакллантирмоқда» номли таҳлилий мақоласи рус ва инглиз тилларида чоп этилди.

    2026 йил 6 ноябрда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги ҳам ушбу мақоланинг асосий ғоялари ва хулосалари ҳақида махсус материал эълон қилди.

    Мақолада Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи, минтақавий интеграциянинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлар билан ўзаро ишонч ва амалий шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари таҳлил қилинган.

    Муаллифнинг таъкидлашича, Марказий Осиёда шаклланаётган ҳамкорлик модели Европа Иттифоқи тажрибасини тўғридан-тўғри такрорламайди. У давлатлар суверенитетини сақлаш, мунтазам сиёсий мулоқот, ўзаро манфаатларни мувофиқлаштириш ва амалий натижаларга эришиш тамойилларига асосланади.

    Таҳлилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда илгари сурган ташаббуси асосида давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари йўлга қўйилгани, 2025 йил ноябрида Тошкентда ўтказилган еттинчи учрашув ҳамда Озарбайжоннинг ушбу форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилишига алоҳида эътибор қаратилган.

    Мақоланинг муҳим хулосаси шундаки, минтақавий ҳамкорлик самарадорлиги фақат ўтказилган саммитлар ва қабул қилинган келишувлар сони билан эмас, балки савдо, транспорт, энергетика, сув ресурслари, иқлимга мослашиш ва хавфсизлик соҳаларида эришилган аниқ натижалар билан баҳоланиши лозим.

    Мазкур материал Марказий Осиёнинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва минтақавий ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақидаги экспертлик муҳокамаларига ҳисса қўшади.

    Мақолани ўқиш:

    Рус тилида — DKNews.kz

    Инглиз тилида — DKNews.kz

    «Дунё» ахборот агентлиги шарҳи