Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Марказ вакили халқаро форумда янги ташаббусларни илгари сурди

18-11-2026 192

    Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Муслим Эргашбоев Москва шаҳрида ўтказилган «Бирдамлик авлоди» II халқаро ёшлар форумида иштирок этиб, жамоатчилик дипломатиясини ривожлантиришга қаратилган амалий таклифларни тақдим этди.

    Жумладан, халқаро миллий хаблар тармоғини ташкил этиш, ёшлар муаммолари бўйича экспертлар кенгашини шакллантириш, аёллар клубини очиш, сунъий интеллект ёрдамида халқлар фольклорини тарғиб қилиш ва рақамли дипломатия соҳасида ёшлар лойиҳаларини амалга ошириш таклиф этилди.

    Жаҳон халқлари ассамблеяси 2026 йил 10 ноябрдаги расмий мақоласида Марказ вакилининг чиқиши ва ташаббусларини алоҳида ёритди.

    Бу каби халқаро мулоқотлар Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг халқаро ҳамкорликдаги иштирокини кенгайтириш учун муҳим имкониятдир.

Манба:    https://world-assembly.org/news/byt-liderom-kruto-v-moskve-obsudili-kak-pokolenie-z-menyaet-pravila-mezhdunarodnoy-diplomatii