Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йилида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда “Маҳалла — жамият бўлаги”

26-02-2026 42

    

2026 йил 26 февраль куни Барқарор ривожланиш маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда    Тошкент вилояти Овчилар ва балиқчилар бирлашмаси билан ҳамкорликда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йилида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда “Маҳалла — жамият бўлаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.    

        Тадбирда Тошкент вилояти Овчилар ва балиқчилар бирлашмаси овчилари ҳамда ходимлари иштирок этди. Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган фикрларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди. Тадбирда маҳалланинг ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

        Тадбир доирасида Барқарор ривожланиш маркази Тошкент вилояти бўлинмаси раҳбари Тўлаганов Абдуманноп “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида “Маҳалла — жамият бўлаги” шиори остида Барқарор ривожланиш мақсадларининг ижтимоий йўналишлари хусусида маъруза қилди. Унда маҳалланинг аҳоли ижтимоий фаоллигини ошириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги ўрнини илмий-амалий асосда ёритиб берди.

        Шунингдек, Азизов Шодиёр — Барқарор ривожланиш маркази эксперти        2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди. Маърузада глобал ва миллий даражада белгиланган стратегик вазифаларнинг маҳалла институти фаолияти билан ўзаро уйғунлиги таҳлил қилинди.