Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили

19-05-2026 1297

    2026 йилнинг 18 май куни Чирчиқ шаҳридаги 1-сонли касб-ҳунар техникумида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” шиори остида, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган “Янги Ўзбекистонда замонавий маҳалланинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда жами 90 нафар иштирокчи, жумладан, шаҳар ҳокимияти вакиллари, техникум ўқитувчи ва ўқувчилари, Чирчиқ шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси, 4 та маҳалла раиси қатнашди.

    Анжуманда ишида иштирокчилар Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди. Хусусан, Барқарор ривожланиш марказининг Тошкент вилояти бўйича раҳбари А. Тўлаганов барқарор ривожланишнинг асосий мақсад, вазифа ва йўналишларини батафсил тушунтириб ўтди. Мажлис координатори Ш.Азизов эса сифатли таълим ва муносиб иш ўринлари йўналишларига тўхталиб, ёшлар учун давлат томонидан яратилаётган кенг кўламли имкониятлар ва ташаббуслар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси С. Тешабоев шаҳарда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

    Давра суҳбатида ёшлар жуда фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган долзарб саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутасаддилардан асосли ва аниқ кўрсатмалар олдилар. Тадбир давомида йиғилганларга мавзуга оид тарқатма материал ва буклетлар тақдим этилди.