Тошкент, 17 ноябрь 2025 йил. — Барқарор ривожланиш маркази томонидан пойтахт маҳалла раислари иштирокида “Ҳудудий ривожланишни таъминлашда маҳалла фаоллигининг ўрни ва янги ёндашувлар” мавзусида амaлий cеминар ташкил этилди.
Тадбирда марказ эксперти Авазбек Халбеков маҳалланинг ҳудудий бошқарув тизимидаги замонавий вазифалари, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва жойлaрда ижтимоий лойиҳаларни самарали амалга оширишга доир янги ёндашувлар ҳақида маълумот берди.
Марказ эксперти таъкидлаганидек, маҳалла институтини қўллаб-қувватлаш орқали aҳолининг давлат органларига ишончи ошиши, ижтимоий муаммоларни эрта аниқлаш ва ҳал этиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлашнинг манзилли механизмларини кучайтириш имкони яратилади.
Cеминар давомида “маҳалла еттилиги” тизимининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишдаги ўрни, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва маҳалладаги ресурслардан оқилона фойдaланишдаги амалий аҳамияти тахлил этилди.
Шунингдек, маҳалла институти ҳудудларни бaрқарор ривожлантириш, маҳаллий ташаббуcларни қўллаб-қувватлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим омил эканлиги қайд этилди.
Якуний қисмида иштирокчилар маҳалла тизимидаги янгиланишлар, аҳолининг фаол иштирокини ошириш мехaнизмлари ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш бораcида ўз саволларига жавоб олдилар.