Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Маҳалла институти — барқарор ривожланиш ва ижтимоий ҳамжихатликнинг муҳим омили сифатида

10-11-2025 46

Тошкент, 10 ноябрь 2025 йил. — Барқарор ривожланиш маркази томонидан пойтахт маҳалла раислари иштирокида    “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида маҳалла тизимининг роли ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги аҳамияти”    мавзусида семинар ўтказилди.

    Тадбирда марказнинг эксперти Авазбек Халбеков    “Ўзбекистон — 2030”    стратегиясининг асосий йўналишлари ҳамда уларнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлиги ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, стратегияда иқтисодий ўсиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, соғлом экологик муҳитни яратиш, адолатли ва самарали давлат бошқарувини таъминлаш, шунингдек, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш каби устувор вазифалар белгиланган.

    Семинарда    “маҳалла еттилиги”    тизими ушбу вазифаларни амалга оширишда муҳим амалий механизм экани алоҳида қайд этилди. Ушбу тизим орқали аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш,    “оила–мактаб–маҳалла”    ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш имкониятлари кенгаймоқда.

    Шунингдек,    “маҳалла еттилиги”    институти Барқарор ривожланиш мақсадларининг    “камбағалликни қисқартириш”,    “сифатли таълим”,    “гендер тенглик”    ва    “барқарор жамоалар”    каби йўналишларини амалга оширишда муҳим амалий восита сифатида эътироф этилди.

    Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда миллий стратегия билан Барқарор ривожланиш мақсадлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик юзасидан қўшимча тушунтиришлар берилди.