Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Маҳалла — барқарор ривожланишда таъсирли механизм

02-12-2025 58

    2025 йил 1-2    декабрь куни Барқарор ривожланиш маркази    Хоразм вилояти ҳамда    Тошкент шаҳри    маҳалла    фуқаролари йиғинлари    раислари учун    “Барқарор ривожланиш мақсадлари ва “Ўзбекистон — 2030”    стратегиясида    “маҳалла еттилиги” тизимининг роли”    мавзусида амалий семинар    ташкил этилди.

    Тадбирда Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ–158-сон Фармони асосида тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегияси мазмун-моҳияти, устувор йўналишлари ва Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлиги тақдим этилди. Стратегия асосий мақсадлари: барқарор иқтисодий ўсиш, таълим ва соғлиқни сақлашни халқаро стандарт даражасига кўтариш, экологик муҳитни яхшилаш, адолатли давлат ва миллий хавфсизликни таъминлаш.

    Маҳалла еттилиги тизими орқали аҳолининг кундалик муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал қилиниши, ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва оила–мактаб–маҳалла ҳамкорлиги таъминланиши таъкидланди. Шунингдек, БРМнинг камбағалликни қисқартириш, сифатли таълим, гендер тенглик ва барқарор жамоалар каби йўналишлари маҳалла тизимидаги ислоҳотлар билан узвий боғлиқлиги қайд этилди.

    Семинарда маҳалла раислари ва фаолларининг саволларига жавоблар берилиб, БРМ ва миллий стратегия ўртасидаги амалий боғланишлар ҳақида қўшимча тушунтиришлар тақдим этилди.