Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

"Конституциявий ислоҳотлар: жаҳон мамлакатлари тажрибаси” кўп жилдли монографиясининг тақдимоти бўлиб ўтди

03-06-2022 274

    Акмал Саидов раислигида Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг бориши муҳокама қилинди.

    Шунингдек, айнан ҳуқуқшунослар конституциявий комиссиянинг асосий ёрдамчилари бўлиши кераклиги айтилди. Улар, аввало, конституциявий ислоҳотнинг мазмун-моҳиятини халққа тушунтириши, унинг зарурлигини асослаб бериши, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига аниқ таклифлар бериши керак.

    Шунингдек, ҳуқуқшунослар ва конституциявий комиссия экспертлари учун Барқарор ривожланиш маркази иштирокида тайёрланган “Конституциявий ислоҳотлар: жаҳон мамлакатлари тажрибаси” кўп жилдли монографиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Монография ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш вазифаларини амалга ошириш доирасида хорижий мамлакатларда конституциявий ислоҳотларнинг долзарб йўналишлари бўйича олиб борилган фундаментал тадқиқотлар натижасидир. Ҳозирги вақтда монографиянинг қуйидаги бўлимларни ўз ичига олган икки жилдлиги нашр этилган:

    1. Конституциявий ислоҳотлар; инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва демократик бошқарувнинг янги парадигмаси “Самарали бошқарув”.

    2. Конституциявий ислоҳотлар ва инсоннинг иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

    3. Конституциявий ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш.

    4. Конституциявий ислоҳотлар ва “Фаровон давлат” концепциясини амалга ошириш.

    5. Инсоннинг экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конституциявий ислоҳотларнинг энг муҳим таркибий қисми ва барқарор ривожланишнинг энг муҳим шарти сифатида.

    6. Конституция: ахборот ва рақамли жамиятнинг шаклланиши.

    Асосийси, барча материаллар тизимли равишда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва хорижий давлатлар конституциялари нормаларига, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиеёв томонидан белгилаб берилган конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига мувофиқлаштирилмоқда.

    Шунингдек, Барқарор ривожланиш маркази томонидан бугунги кунга қадар конституциявий ислоҳотларга бағишланган юқори даражадаги халқаро конференциялар шаклида учта тадбир муваффақиятли ўтказилгани таъкидланди.

    Навбатдаги тадбир 2022 йил 20 июнь куни Хива шаҳрида «Инсон-жамият-давлат» конституциявий тамойилининг ҳаётга татбиқ этилиши; миллий ва хорижий тажриба” мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.