Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши

29-01-2026 44

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши

2026 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши Жамоатчилик кенгаши раиси, Барқарор ривожланиш маркази директори    Элёржон Саминов    бошчилигида бўлиб ўтди. Йиғилишда Энергетика вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этдилар. Йиғилиш доирасида    ёқилғи-энергетика соҳасидаги энг долзарб масалалар юзасидан кенг қамровли жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

    Мазкур муҳокамада ёқилғи-энергетика тизимида 2025 йил давомида    амалга оширилган ишлар    якунлари ҳар томонлама таҳлил қилиниб, 2026 йилга    мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаш масалалари юзасидан жамоатчилик ва экспертлар фикрлари тингланди.

    Хусусан, қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини    энергия ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш    масаласи жамоатчилик муҳокамасининг марказий йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилди. Ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар,    мавжуд тизимли муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар жамоатчилик иштирокида очиқ муҳокама қилинди.

    Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш,    Call-марказлар фаолиятини такомиллаштириш, очиқлик ва жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашуви бўлиб ўтди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан соҳадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

    Йиғилиш жараёнида Жамоатчилик кенгаши вакилларининг    ёқилғи-энергетика соҳасига оид қонун ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш    масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш, қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда эксперт хулосаларини шакллантиришда Жамоатчилик кенгашининг институционал имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Шу доирада қонун лойиҳаларига таклиф ва хулосалар киритиш, жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди.

    Йиғилиш давомида 2026 йил учун Энергетика вазирлиги ҳузуридаги    Жамоатчилик кенгашининг иш режаси    тасдиқланиб, унга мувофиқ    жамоатчилик муҳокамалари, соҳавий мониторинг ва таҳлилий ишларини тизимли асосда ташкил этишбелгиланди.