Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Ислоҳотлар даврида маҳалла институтининг аҳамияти

11-03-2026 58

    2026 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида маҳалла раислари иштирокида “Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида маҳалла тизимининг ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

    Тадбирда жамият барқарор ривожланиши, аҳоли фаровонлигини ошириш ва давлат бошқарувини халқчил қилишда маҳалла институти муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.             Айниқса, “маҳалла еттилиги” тизими аҳоли муаммоларини жойида ҳал этиш, ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва жамоатчилик иштирокини кучайтиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.

    Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, сифатли таълим, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гендер тенглик ва барқарор жамоаларни таъминлашда маҳалланинг роли алоҳида экани таъкидланди. 2026 йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши маҳалланинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини янада оширишга қаратилган муҳим қарор сифатида баҳоланди.