Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

«Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида» тамойилининг устувор йўналишлари

07-05-2022 258

    «Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида»    тамойили асосида кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол ва эркин фуқаролик жамияти шакллантириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Хусусан:    

    • маҳалла институтининг самарадорлигини ошириш, уни давлат бошқаруви ва назоратининг асосий бўғинига айлантириш;

    • қонун ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш, қонун яратилиши жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув амалиётини такомиллаштириш орқали қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

    • халқ билан очиқ мулоқот механизмларини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда муҳим қарорлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

    • қонунчилик ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, хусусан, “Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Кодекснинг қабул қилиниши;

    • самарали жамоатчилик назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уни амалга оширишнинг замонавий шаклларини амалиётга жорий этиш, давлатга хос айрим функцияларни бажариш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб этиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровномалар ўтказиш, шунингдек, аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

    • оммавий ахборот воситаларининг ролини янада мустаҳкамлаш ва журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш ва ислоҳотларни амалга ошириш ҳолатини ўрганишда улар фаолиятидан самарали фойдаланиш;

    • ижтимоий шериклик самарадорлигини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баравар ошириш;

    • жамиятда инсон ҳуқуқларига доир маданиятни шакллантириш, қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш унга риоя қилиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини мустаҳкамлашга йўналтирилган ва бошқа шу каби чора-тадбирлар кўзда тутилган.