2026 йил 23 июнда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш бўйича навбатдаги глобал ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон 169 та давлат орасида 72,95 балл билан 65-ўринни қайд этди.
Ҳисобот натижаларига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда “Қашшоқликка барҳам бериш” (1-мақсад) ҳамда “Сифатли таълим” (4-мақсад) йўналишларида ижобий натижалар қайд этилди.
Шу билан бирга, “Барқарор шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойлари” (11-мақсад) ҳамда “Иқлим ўзгаришига қарши курашиш” (13-мақсад) йўналишларида кўрсаткичларни янада яхшилаш зарурлиги қайд этилган.
Қолган мақсадлар - “Соғлиқ ва фаровонлик”, “Гендер тенглиги”, “Тоза сув ва санитария”, “Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш”, “Саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма”, шунингдек, “Барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик” йўналишларида мамлакат кўрсаткичлари ижобий динамикани намоён этмоқда.
Маълумот учун: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан 2015 йилдан буён ҳар йили эришилган натижалар эълон қилиб келмоқда.