Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида “Миллий, минтақавий ва глобал даражада халқ дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш” мавзусида халқаро конференция

04-12-2025 42

    Мамлакатимизда    1–5 декабрь    кунлари фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қуватлаш соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлили ва соҳани янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.    

    Ушбу ҳафталикда республикамизнинг барча ҳудудларидан    1500    нафардан ортиқ фуқаролик жамияти вакиллари қатнашмоқда.

    2025 йил    4 декабрь    куни Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида ҳафталик доирасида энг муҳим тадбирлардан бири –    Миллий, минтақавий ва глобал даражада халқ дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш”    мавзусидаги халқаро конференция    бўлиб ўтади.

    Мазкур тадбир Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилмоқда.    

    Конференциянинг асосий мақсади    – халқ дипломатияси механизмлари орқали барқарор ривожланишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай замин яратишдан иборат.

    Шу билан бирга, миллий, минтақавий ва глобал даражадаги ҳамкорлик платформаларини ривожлантириш, халқлар ўртасида ишонч, очиқ мулоқот ва ўзаро англашув муҳитини кучайтириш орқали тинч ва барқарор тараққиётга ҳисса қўшиш анжуманнинг муҳим вазифаларидан биридир.

    Мазкур анжуман орқали давлатлар ва жамиятлар ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш, миллий маданий мерос ва қадриятларни тарғиб қилиш, ёшлар ва аёллар иштирокини ошириш, экологик ва гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалаларга ечимлар излаш кўзда тутилган.

    Конференция    икки сессиядан    ташкил топди:

    Биринчи сессия.    Миллий даражада халқ дипломатияси ва барқарор ривожланиш – мазкур сессияда барқарор ривожланишни таъминлашда халқ дипломатияси, фуқаролик жамияти институтлари ва маданий дипломатиянинг ўзаро боғлиқ ўрни комплекс таҳлил қилинди.    

    Тадбир иштирокчилари томонидан халқ дипломатияси механизмларини замонавий талаблар асосида мустаҳкамлаш ва улар орқали БРМга эришишга кўмаклашиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шу билан бирга, журналистика ва адабиётнинг тинчлик, бирлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдаги ўрни алоҳида таъкидланиб, медиа ва ижод аҳли халқлар ўртасида дипломатик кўприк вазифасини бажариши эътироф этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон учун 16 та миллий мақсад ва 126 та вазифа белгиландиги конференция иштирокчиларининг диққат марказида бўлди. Бу БРМни миллий ривожланиш сиёсатига мослаштиришда биринчи институционал қадам бўлганлиги алоҳида уқдириб ўтилди.

    Унда нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, маданий-маърифий марказлар, таълим муассасалари, экспертлар ва академик ҳамжамиятнинг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилди ва амалий таклифлар билдирилди.

    Сессия доирасида Марказий Осиёда маданий дипломатия ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини ривожлантириш имкониятлари ҳам таҳлил қилиниб, умумий тарихий ва маданий илдизлар асосида минтақавий барқарорлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашда ННТлар, ёшлар ва аёллар ташкилотлари ҳамда интеллектуал марказларнинг ўрни муҳим омил сифатида кўрсатилади.

    Иккинчи сессия.    Минтақавий ва глобал даражада халқ дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш – барқарор ривожланишни таъминлашда халқ дипломатиясининг ўрни комплекс тарзда муҳокама қилинди.    

    Муҳокамалар давомида миллатлараро мулоқотни чуқурлаштириш, мамлакатлар ва жамиятлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ҳамда глобал барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда халқ дипломатиясининг стратегик аҳамияти ҳақида сўз юритилди.    

    2025 йилда “Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи” халқаро ташкилоти томонидан        эълон қилиган хисоботга кўра Ўзбекистон 167 та давлат орасида 73,1 балл билан, 19 поғонага кўтарилиб, 62-ўринни эгаллагани кўрсатиб ўтилди.

    Шу билан бирга, халқ дипломатиясининг амалдаги механизмлари — трансмиллий лойиҳалар, маданий ва таълимий алмашинувлар, минтақавий ҳамкорлик дастурлари — тинчлик, барқарорлик ва қўшничилик муносабатларини кучайтиришдаги таъсири нуқтаи назаридан таҳлил қилинади.    

    Шунингдек, халқ дипломатиясининг давлатнинг ижобий халқаро имижини шакллантирувчи кучли драйвер сифатидаги аҳамияти масалаларига оид фикр ва таклифлар билдирилди.

    Шунингдек, “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”    давомида:

  • нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми;
  • ногиронлиги бўлган шахслар маҳсулотлари ярмаркаси;
  • Олий Мажлис ва Адлия вазирлиги билан учрашувлар;
  • ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун    “Мақсадли лойиҳалар”    акцияси ҳам ўтказилмоқда.

    Шунингдек,    халқаро    тадбир мобайнида,    конференция резолюцияси    лойиҳасини тақдим этиш,    халқаро ҳамкорлик“    бўйича амалий    таклифларOʼz    ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ва    Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими    bekistбўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матбуот хизмати