Халқаро “American Journal of Economics and Business Management” илмий журналида Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Авазбек Халбековнинг “Минтақани барқарор ривожлантиришга бўлган илмий қарашлар эволюцияси: назарий асослар ва замонавий тенденциялар” мавзусидаги илмий мақоласи чоп этилди.Мазкур мақолада барқарор ривожланиш концепциясининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, унинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатлари илмий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилинган.
Шунингдек, тадқиқотда барқарор ривожланиш назариясининг турли босқичлардаги эволюцион ривожланиши таҳлил қилиниб, унинг шаклланиш жараёнига таъсир этган асосий халқаро жараёнлар ва илмий ёндашувлар тизимлаштирилган. Муаллиф томонидан барқарор ривожланиш концепциясининг ривожланиш босқичларини қамраб олган муаллифлик даврийлаштириш модели таклиф этилган.
Тадқиқот натижалари барқарор ривожланиш тамойилларини амалиётга самарали татбиқ этиш ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошириш, инвестиция жозибадорлигини кучайтириш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан, мақолада замонавий бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган.