Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Diplomat Universityда Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёшларнинг ўрни муҳокама қилинди

14-11-2026 208

    2026 йил 12 ноябрь куни Diplomat Universityда    «Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёшларнинг ўрни»    мавзусида маърифий учрашув ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда БМТнинг 2030 йилгача бўлган кун тартиби доирасида белгиланган миллий мақсадларнинг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти ҳамда уларга эришишда талаба-ёшларнинг фаол иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашувда    Барқарор ривожланиш маркази вакиллари Алишер Азизов, Шахзода Рахимова ва Сардорбек Жўраев маърузалар билан иштирок этдилар. Маърузачилар миллий устувор йўналишлар, хусусан, камбағалликни қисқартириш, стартаплар ва ижтимоий лойиҳалар орқали ёшларнинг амалий ҳиссасини ошириш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ҳақида батафсил сўз юритдилар.

    Тадбир якунида ёшларни ижтимоий ва экологик лойиҳаларга жалб этиш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда олий таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.