Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Давос–2026: жаҳон кун тартиби шаклланадиган глобал мулоқот майдони

21-01-2026 44

    World Economic Forum (WEF)нинг навбатдаги йиллик йиғилиши —    “Давос–2026” форуми    2026 йил    19–23 январь    кунлари Швейцариянинг Давос–Клостерс шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Ушбу форум халқаро миқёсдаги энг нуфузли мулоқот платформаларидан бири сифатида жаҳон иқтисодиёти, глобал хавфсизлик ва барқарор ривожланишга оид устувор йўналишларни белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

    Форум доирасида жаҳон иқтисодий тараққиётининг истиқболлари, геосиёсий жараёнлар, уруш ва тинчлик масалалари, энергетик хавфсизлик, сунъий интеллект ва рақамли трансформация, иқлим ўзгариши ҳамда барқарор ривожланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

    Давос–2026 форуми қатнашчилари қаторига    давлат ва ҳукумат раҳбарлари, йирик халқаро корпорациялар ва молиявий институтлар етакчилари, БМТ, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, технология, сунъий интеллект, иқлим ва барқарор ривожланиш соҳаларидаги етакчи экспертлар киради.

    Давос форуми    — глобал муаммолар юзасидан қарор қабул қилувчи асосий акторлар ўртасидаги    стратегик мулоқотни таъминлайдиган, жаҳон келажаги муҳокама қилинадиган    халқаро майдондир.