Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

БРМ экспертининг Марказий Осиёда барқарор ривожланишга бағишланган мақоласи The Astana Times нашрида чоп этилди

22-09-2026 6

    2026 йил 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг The Astana Times инглиз тилидаги ахборот-таҳлилий нашрида Барқарор ривожланиш маркази бўлим бошлиғи Жаҳонгир Исаевнинг “From National SDGs to Regional Delivery: Central Asia’s Next Step” (“Миллий барқарор ривожланиш мақсадларидан минтақавий натижаларга: Марказий Осиёнинг кейинги қадами”) сарлавҳали таҳлилий мақоласи чоп этилди.

    Мақолада Марказий Осиё давлатлари ўртасида сўнгги йилларда шаклланган ҳамкорлик муҳитини аниқ амалий натижаларга йўналтириш масаласи таҳлил қилинган.

    Муаллифнинг таъкидлашича, Барқарор ривожланиш мақсадлари минтақавий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш учун муҳим амалий майдон бўлиши мумкин. Чунки сув ресурсларидан фойдаланиш, энергетика, иқлим ўзгариши, экотизимлар, транспорт йўлаклари каби қатор масалалар бир давлат чегараси доирасида ҳал этилиши мумкин эмас.

    Мақолада Марказий Осиёнинг беш давлати манфаатларини инобатга олган ҳолда умумий устувор йўналишларни белгилаш, таққосланадиган кўрсаткичларни шакллантириш, мунтазам минтақавий таҳлил ва мониторингни йўлга қўйиш ҳамда аниқ натижа берадиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратилган.

    Шу билан бирга, Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақанинг йирик иқтисодиётлари сифатида бундай жараёнларни қўллаб-қувватлашда муҳим имкониятларга эга экани, бироқ барқарор минтақавий ҳамкорлик барча беш давлатнинг тенг иштирокини талаб қилиши таъкидланган.

    Мақоланинг асосий ғояси — Марказий Осиёда ҳамкорлик самарадорлигини учрашувлар сони билан эмас, балки мамлакатлар биргаликда эришаётган аниқ ва ўлчанадиган натижалар билан баҳолаш зарурлигидир.

    The Astana Times — Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва минтақавий жараёнларни инглиз тилида ёритиб борувчи халқаро ахборот-таҳлилий нашр.

    Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

    https://astanatimes.com/2026/09/from-national-sdgs-to-regional-delivery-central-asias-next-step/