Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Барқарор ривожланиш йўлида иқтисодий фаровонлик: Ўзбекистон тажрибаси

22-11-2025 48

    Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий тараққиётининг барқарорлигини таъминлашда муҳим стратегик омил сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, инсон капиталига инвестицияларни кенгайтириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш иқтисодий фаровонликка эришиш йўлида муҳим омил бўлмоқда.

    Мазкур жараёнлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғун ҳолда амалга оширилиб, муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш, камбағалликни қисқартириш, барқарор саноатлаштириш, рақамли трансформация ҳамда инклюзив иқтисодий ривожланиш каби устувор йўналишларни қамраб олмоқда. Бу эса жамиятнинг барча қатламлари учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

    2025 йил 21 ноябрь куни Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази билан ҳамкорликда “Барқарор ривожланиш йўлида иқтисодий фаровонлик: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбирда молия соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, давлат молия органлари ва бюджет ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Семинарнинг асосий мақсади барқарор ривожланиш йўлида иқтисодий фаровонликка эришиш механизмларини таҳлил қилиш, аҳоли даромадларини ошириш, меҳнат бозорини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва барқарор иқтисодий муҳитни шакллантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

    Тадбир доирасида иштирокчилар иқтисодий ўсишни таъминлашда инновация ва рақамли технологияларнинг ўрни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳудудий иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлигини оширишга қаратилган механизмлар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг амалий самараси таҳлил қилиниб, келгуси устувор йўналишлар белгилаб олинди.

    Семинарда қуйидаги муҳим масалалар кўриб чиқилди:

Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш – Янги иш ўринлари яратиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш.

Инсон капиталига сармоя киритиш – Таълим ва касбий тайёргарлик тизимини такомиллаштириш.

Инклюзив иқтисодий ривожланиш – Кам таъминланган қатламларни иқтисодий фаолликка жалб этиш.

Барқарор бизнес муҳитини шакллантириш – Кичик бизнес ва стартапларни қўллаб-қувватлаш.

Рақамли трансформация – Электрон хизматлар ва молиявий технологияларни жорий этиш.

    Семинар иштирокчилари иқтисодий фаровонликка эришишда БРМнинг аҳамиятини таъкидлар экан, келгуси босқичда ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун қатор муҳим шарт-шароитларга эътибор қаратдилар. Жумладан, хусусий сектор фаоллигини ошириш, инвестиция жозибадорлигини кучайтириш, молиявий саводхонликни юксалтириш, ҳудудий иқтисодий дастурларни қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва иқтисодий жараёнларда шаффофликни таъминлаш ҳал қилувчи омил сифатида қайд этилди.

    Семинар якунида билдирилган таклиф ва тавсиялар иқтисодий ривожланиш суръатларини барқарор сақлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш орқали умуммиллий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган муҳим амалий қадамлар сифатида баҳоланди.