2026 йил 23 апрель куни Барқарор ривожланиш марказида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Смита Пант хоним иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Элчи Барқарор ривожланиш маркази фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, таълим, экологик ташаббуслар, эксперт ва таҳлилий доиралар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар хусусида фикр алмашилди.
Томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар.
Учрашув самимий ва ишчан руҳда ўтди.