Ёшлар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик бўйича қисқача маълумот:
БМТ ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва уни алоҳида гуруҳга ажратиб кўрсатиш зарурлигини таъкидлаган биринчи ҳужжат “Ёшлар ўртасида халқларнинг тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро англашув идеалларини ёйиш тўғрисидаги Декларация” 1965 йилда қабул қилинди.
Жаҳон ёшлар сиёсатини ҳозирги шаклида шакллантирган Бмтнинг фундаментал ҳужжатини 1985-йилда қабул қилинган “Узоқ муддатли режалаштириш ва ёшлар билан боғлиқ тегишли изчил чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар” деб ҳисоблаш мумкин.
1995 - йилда БМТ Бош Ассамблеяси “2000-йилгача ва ундан кейинги даврда ёшлар учун Жаҳон ҳаракат дастури”ни қабул қилиб, кейинги ўн йилликлар давомида ёшлар сиёсатини белгилаб берди.
БМТнинг яна бир муҳим ҳужжати ёшлар иштирокини кенгайтириш бўйича БМТ-Habitat стратегияси бўлди.
Ёшлар ҳуқуқлари билан ишлаш учун БМТ ёндашуви тўрт асосий мақсадларни кўзлайди: ҳаётларига таъсир қилиши мумкин қарорлар қабул қилиш жараёнида ёшларнинг иштирокини таъминлаш; ривожлантириш учун асосий хизматлар ва имкониятлар билан таъминлаш; уларнинг ҳаёти учун қулай, ҳимояланган ва хавфсиз шарт-шароитлар яратиш; уларнинг қобилияти ва истеъдодини тўлиқ ривожланишини таъминлаш.
БМТ ҳужжатларининг ўзига хос хусусияти, уларнинг ривожланиш даражасидан қатъи назар, дунё мамлакатларининг кўрсаткичлари ва тенденцияларини ҳисобга олиш зарурлигидир.