Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

БМТ Ўзбекистон ва Туркманистонда “сув инқирози” хавфини эълон қилди

10-10-2021 68

    Ўзбекистон ва Туркманистонда сувдан фойдаланиш кескин даражага етди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ҳисоботларида келтирилган.

    Мутахассислар сув танқислиги даражасини "сув зўриқиши" индикатори бўйича яъни захираларга сув олиш (тўплаб ишлатиш) фоизига қараб ҳисоблайди. Ўзбекистон ва Туркманистонда бу кўрсаткич критик кўрсаткичдан анча ошиб кетган бўлиб, мос равишда 169% ва 144% ни ташкил қилади.

    Умуман, МДҲ мамлакатларидаги сув ресурслари билан боғлиқ вазиятни БМТ таҳлилчилари шундай таърифлайдилар: Тожикистон, Арманистон ва Озарбайжонда "сув зўриқиши" ўртача баҳоланади, бу мос равишда 62%, 56% ва 54%. Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам тоза сувдан фойдаланиш кўрсаткичлари глобал даражадан ошиб, мос равишда 50% ва 33% га етади. Россия ва Грузия тоза сув захираларининг атиги 4 фоизини, Молдовада - 12 фоизини, Украинада - 14 фоизини ишлатади.