Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

2030 ЙИЛ: ДУНЁДА ОЧЛИК МУАММОСИ БАРҲАМ ТОПАДИМИ?

18-03-2026 154

Дунёда очлик ҳали ҳам миллионлаб инсонларнинг ҳаётига таъсир қилмоқда.

Сўнгги халқаро таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қолса, 2030 йилга келиб тахминан 512 миллион киши доимий равишда тўйиб овқатланмаслик муаммоси билан яшаши мумкин. Мазкур кўрсаткич жаҳон аҳолисининг қарийб 6 фоизига тенг.

Қандай ўзгариш кутилмоқда?

Барқарор ривожланиш кун тартиби қабул қилинган 2015 йилда дунёда очликдан азият чекувчилар сони 577 миллион нафар деб баҳоланган эди.

2030 йилга келиб бу кўрсаткич 577 млндан 512 млнга яъни атиги 65 миллион кишига камайиши тахмин қилинмоқда.

Бу эса “Ноль очлик” (Zero Hunger) мақсадига эришиш ҳали ҳам катта глобал муаммо бўлиб қолаётганини кўрсатади.

Нега бу муҳим?

Очлик — фақат овқат етишмаслиги эмас. У:

✓ болалар саломатлигига таъсир қилади

✓ таълим имкониятларини чеклайди

✓ камбағалликни янада кучайтиради

✓ жамият барқарорлигига таҳдид солади

Ечим нима?

Мутахассислар қуйидаги йўналишларни кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда:

✓ қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш

✓ озиқ-овқат тизимларини барқарор қилиш

✓ камбағалликни қисқартириш

✓ ижтимоий ҳимоя дастурларини кенгайтириш

Очлик — инсоният учун ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммо.

Биргаликда ҳаракат қилсак, 2030 йилгача “Очликсиз дунё” орзуси амалга ошиши мумкин.

Барқарор келажак — бугунги қарорларимизга боғлиқ!

Манба: “The State of Food Security and Nutrition in the World 2025 (SOFI 2025)”ҳисоботи.