Барқарор ривожланиш маркази 

Сайт синов режимида ишламоқда
  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

15 дақиқалик мутолаа: китобхонликни кундалик одатга айлантириш

22-09-2026 28

    Телефонда бир хабарни ўқиш учун кириб, ярим соат ўтганини сезмай қоламиз. Китобга эса «вақт тополмаяпман» деймиз.    Сингапур    шу оддий зиддиятга оддий ечим таклиф қилди: ҳар куни камида 15 дақиқа мутолаа қилиш.

    Мамлакатнинг Миллий кутубхона кенгаши 2026 йил сентябрда    ReadSG    дастурини бошлади. Иштирокчи ўқиган вақтини давлат платформасида қайд этади; ҳар бир кунлик машғулот учун виртуал тангалар олади.    50 марта 15 дақиқадан    китоб ўқиш    бир Сингапур долларига тенгмукофот беради. Маблағ жуда кичик. Дастурнинг асосий ғояси ҳам даромад эмас — инсонни китобни қўлга олишга ундаш ва бу ҳаракатни одатга айлантиришдир. Ҳозирча ташаббус синов босқичида, шунинг учун унинг китобхонликка таъсири ҳақида якуний хулоса чиқаришга эрта.

    Ўзбекистонда бу тажрибани мавжуд    Mutolaa    лойиҳаси билан боғлаш мумкин.    Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки    ташкил этган платформада электрон китоб ўқиш ва аудиокитоб тинглаш мумкин. Иловада кунлик натижани кўрсатувчи    «Марра»    бўлими, ўқиш ва тинглаш вақтини ҳисоблаш имконияти ҳам бор. Шу асосда 15 дақиқалик мутолаани рағбатлантирувчи синовни йўлга қўйиш мумкин.    

    Масалан, Mutolaa жамоаси ва кутубхоналар ҳамкорлигида бир шаҳар ва бир туманда уч ойлик дастур ўтказилади. Иштирокчи китобни ўзи танлайди, «Марра» бўлимида эса кунлик натижасини кузатади. Синовда китоб ўқиш ва аудиокитоб тинглаш дақиқалари алоҳида ҳисобланса, ҳар икки йўналишнинг натижасини баҳолаш осонлашади. Смартфондан фойдаланмайдиганлар босма китоб билан қатнашиши учун кутубхоналарда содда қайд тартиби белгиланади.

    Мунтазам иштирок этганларга ҳомийлар кўмагида китоб, китоб дўкони учун чегирма ёки    Mutolaa Premium’нинг    бир ойлик обунасини тақдим этиш мумкин. Бу ҳозир амал қилаётган мукофот тартиби эмас, синов дастури учун таклиф. Мукофот китобхонни яна китоб очишга ва мутолаани давом эттиришга ундаса, ўз мақсадига хизмат қилган бўлади.

    Лойиҳанинг самараси ўқилган дақиқаларда эмас, мутолаа одатга айланганида кўринади. Бир неча ойдан кейин ҳам иштирокчилар китоб ўқишни давом эттирса, кутубхонага қайта келса, демак, кичик рағбат ўз вазифасини бажарган бўлади. Бу    БРМнинг 4-мақсади — «Сифатли таълим»    сари амалий қадамдир.

    Алишер Азизов,

“Барқарор ривожланиш маркази” ННТ бош мутахассиси