Жорий йилнинг 20 август куни Барқарор ривожланиш маркази ходимлари “Минтақавий мулоқот” ННТ вакиллари билан учрашди.БРМ ва “Минтақавий мулоқот” ННТ ўртасида белгиланган йўналишлар бўйича турли лойиҳалар муҳокама қилинди, жумладан, “Минтақавий мулоқот” ННТ, БРМ томонидан амалга ошириладиган тадбирларни ҳамкорликда ташкил этишда амалий кўмак кўрсатишини билдирди.
Учрашувда Марказ, унинг фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва йўналишлари, шунингдек, ҳозирда Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, жорий йилда Марказ ўз изланишлари ва фаолиятини сайлов жараёнини такомиллаштириш ва ижтимоий БРМларни амалга оширишга қаратгани таъкидланди.
Ўз навбатида Мьюша Север учрашув иштирокчиларини “Минтақавий мулоқот” ННТнинг асосий фаолияти билан таништирди. Таъкидландики, айни пайтда ННТ қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш масалалари билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширмоқда. Лойиҳалар АҚШ Давлат департаменти кўмагида амалга оширилаётганлиги маълум қилинди.