Barqaror rivojlanish markazi 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

saylov masalalari bo‘yicha hindiston mutaxassislari bilan uchrashuv

13-09-2019 50

    Бугун, Марказда Ж.Неру номидаги халқаро тадқиқотлар мактабининг Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази (Ҳиндистон) профессори Санжай Кумар Пандей ва Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар бўйича Ҳиндистон кенгашининг тадқиқотчиси доктор Aтхар Зафар Барқарор ривожланиш маркази ва Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази мутахассислари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда “Гулистон ҳужжати”нинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

    ✅Санжай Кумар Пандей: “Мамлакатингизда барқарор ривожланишни таъминлаш, экологик муаммоларнинг Ўзбекистон учун муҳимлиги нуқтаи назаридан Экологик партия пайдо бўлди ва у сиёсий майдонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Аҳолининг электорал маданиятини ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси муҳимдир. Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларни сайлов жараёнига фаол жалб этиш, гендер масалаларини ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси биз учун ниҳоятда қизиқарли. Бу соҳада мамлакатингиз Ҳиндистонга қараганда кўпроқ ютуқларга эришди”.

    ✅Aтхар Зафар: “Мен сайловчиларнинг фаол иштироки ва ғайрат-иштиёқининг бевосита 2019 йилда гувоҳи бўлдим. Барча хорижий кузатувчилар энг яхши илғор тажрибаларни акс эттирувчи Сайлов кодексининг қабул қилинишини ижобий баҳоладилар”.