2026 йил 9 сентябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида Барқарор ривожланиш маркази эксперти, сиёсий фанлар доктори, профессор Алишер Гаффорович Муминовнинг “Янги Ўзбекистоннинг маънавий-маданий соҳадаги миллий сиёсати” номли монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот Барқарор ривожланиш маркази, Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тақдимотда етакчи сиёсатшунослар, файласуфлар, ҳуқуқшунослар, тарихчилар, давлат бошқаруви ва миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолият юритаётган нуфузли экспертлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этдилар.
Тадбирда Янги Ўзбекистонда кейинги ўн йил ичида миллий сиёсатнинг трансформацияси, уни миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ҳамда Марказиё Осиёда яхши қўшничилик муносабатлари ва барқарорликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.