Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Нью-Йоркда Ўзбекистон тадбиркорлари учун халқаро бизнес семинари ташкил этилди

28-10-2026 469

    Нью-Йорк шаҳридаги жаҳон молиявий ва бизнес марказларидан бири - One World Trade Center мажмуасида Business Diplomat халқаро ташкилоти вакиллари, Олий Мажлис жамоат фонди, Хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш маркази томонидан Ўзбекистон тадбиркорлари учун халқаро семинар ташкил этилди.

    Тадбирда Барқарор ривожланиш маркази вакили Авазбек Халбеков ҳам иштирок этиб, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиётни либераллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулай шарт-шароит ва янги имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

    Семинар халқаро бизнес ҳамжамияти ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.