Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Марказ вакилининг Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлигига бағишланган мақоласи халқаро журналда чоп этилди

11-11-2026 88
    2026 йил 10 ноябрь куни New Eastern Europe халқаро таҳлилий журналида “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ бўлим бошлиғи Жаҳонгир Исаевнинг “Central Asia is becoming a region on its own terms” (“Марказий Осиё ўз шартлари асосида мустақил минтақавий ҳамкорлик моделини шакллантирмоқда”) номли мақоласи эълон қилинди.

    Мақолада Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи, ўзаро ишонч ва сиёсий мулоқотнинг мустаҳкамланиши, шунингдек, миллий суверенитетни сақлаган ҳолда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинган.

    Муаллиф минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, ҳамкорликнинг институционал механизмлари ва 2026 йил октябрь ойида Туркманистонда ўтказилган саммит натижаларига алоҳида эътибор қаратган.

    Материалда Марказий Осиёнинг ўзига хос минтақавий интеграция модели ҳамда Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорлар учун унинг амалий аҳамияти ёритилган.

    Мақола билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://neweasterneurope.eu/2026/11/10/central-asia-is-becoming-a-region-on-its-own-terms/