Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг конституциявий кафолатлари

06-06-2022 494

Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “ННТлар тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Касаба уюшмалари тўғрисида”, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фуқаролик жамияти институтлари инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги маданиятини оширишда муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда фуқаролик жамиятига энг муҳим конституциявий- ҳуқуқий категория сифатида қараш лозим. Фуқаролик жамияти ғоясининг конституциявий даражада тан олинишининг ўзи кўп жиҳатдан рамзий маънога эга. Фуқаролик жамиятининг ўрни тобора ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, давлатнинг асосий Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, фуқаролик жамияти концепциясининг конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланиши “фуқаролик жамияти”нинг мақомини янада оширади. Айни дамда “фуқаролик жамияти”        – конституциявий давлатнинг ажралмас атрибути (унинг мақсади) ҳисобланган ижтимоий жамиятнинг идеал стандарти эканлигини таъкидлаш муҳим.

Аввал хабар берилганидек,    Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида    Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия    ташкил этилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланган эди.    Мазкур Конституциявий комиссия таркибига    барча ҳудудлардан депутатлар, сенаторлар, жамиятнинг турли қатламлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос ва сиёсатшунослар ҳамда бошқа экспертлар киритилганлиги маълум қилинди.

Аслида Президентимиз академик таълим ва экспертлар ҳамжамияти олдида    конституциявий ривожланишда миллий ва хорижий тажрибани    ўрганиш вазифасини қўйиб, депутат ва сенаторлардан ушбу масалага эътибор билан ёндашиб, уни ўрганиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишни сўралган эди.

Шу боис, Барқарор ривожланиш Маркази, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда қатор бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор халқаро тадбирлар ташкил этилди. Жумладан:    “Замонавий конституционализм: миллий ва хорижий тажриба”    халқаро конференцияда ҳозирги даврда турли мамлакатларда конституционализмнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, бу борадаги илғор миллий ва халқаро тажрибани қиёсий ўрганиш, шунингдек, мамлакатимизнинг Асосий қонунини жамиятдаги реал воқеликка, шиддатли демократик ислоҳотлар мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш масалалари бўйича атрофлича фикр алмашилган ҳамда тадбирда ҳар қандай демократик ислоҳотлар мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асосга эга бўлсагина бардавом ва самарали бўлишини алоҳида таъкидланган эди. Зеро, жаҳон тажрибаси модернизация жараёнларига, асосан, қуйидаги икки омил тўсиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади:

биринчиси,    сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланмаганлиги, бир-биридан ортда қолиши. Бу турли инқирозларга сабаб бўлиши мумкин;

иккинчиси,    мавжуд конституциявий-ҳуқуқий асос, адолатли фуқаролик жамиятининг ривожланиш ҳолати, фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданияти даражаси демократик ислоҳотлар шиддатига тайёр эмаслигидир.

Шу боисдан    Конституция ва қонунлар давр шиддати ва талаби, ислоҳотлар ва халқ эҳтиёжларидан келиб чиқилган ҳолда, доимий равишда такомиллаштириб борилади. Бугун дунёда ҳеч бир конституция илк қабул қилинган таҳририда сақланиб қолмаган. Биргина XXI асрда дунёнинг    90 га    яқин давлатида конституциявий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилди,    57 тасида янги конституция қабул қилинди.    Конституцияга энг кўп ўзгартириш ва қўшимчалар киритган ўнта давлатлар сирасига Мексика, Янги Зеландия, Бразилия, Швейцария, Австрия, Исроил, Чили, Колумбия, Грузия ва Ҳиндистон каби ривожланган давлатлар киради.

Барқарор ривожланиш маркази, халқаро бўлим бошлиғи Заҳро Жўраева мазкур анжуманда билдирилган    таклифларни умумлаштирган холда маълум қилишига кўра, “Тараққиёт стратегияси қонунчилик, ҳуқуқий тафаккур ва ҳуқуқни қўллаш тизимини, жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини умуминсоний қадриятлар ва барқарор ривожланиш тамойилларига йўналтиради. Президентнинг электорат таклифларини умумлаштириб белгиланган    9 та йўналиш    бўйича Асосий қонунни такомиллаштириш мамлакатдаги ислоҳотларнинг конституциявий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилиши эътироф этилган бўлиб, конференция иштирокчилари Тараққиёт стратегиясида илгари сурилган мақсадларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши мамлакатда демократик ислоҳотларни янги сифат босқичига олиб чиқиши борасида алоҳида тўхталиб ўтган.

Бу, биринчи навбатда,    “Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида”    устувор тамойилни тўлиқ амалга ошириш билан боғлиқдир. Шу ўринда қайд этиш лозимки,    “инсон қадр-қиммати”    – фуқароларнинг тинч ва хавфсиз ҳаётини, асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, муносиб турмуш шароитини таъминлаш ва замонавий инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя ва соғлом экологик муҳитни яратиш демакдир”.

Шунингдек,    “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”    тамойилини амалга ошириш, барқарор ривожланишнинг муҳим масалаларини ҳал этишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш, улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш соҳасидаги миллий ва халқаро тажриба юзасидан фикр алмашиш мақсадида жорий йилнинг 11 май санасида    “Конституциявий ислоҳотлар: фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми”    мавзусидаги халқаро форуми ўтказилди.    Форумда иштирок этган халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий соҳа мутахассислари томонидан    қуйидаги таклифлар билдирилди.

Жумладан:

"Инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлида" тамойили асосида кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол ва эркин фуқаролик жамияти шакллантириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналиши этиб белгиланган. Хусусан:

• маҳалла институтининг самарадорлигини ошириш, уни давлат бошқаруви ва назоратининг асосий бўғинига айлантириш;

• қонун ижодкорлиги жараёнларини модернизация қилиш, қонун яратилиши жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашув амалиётини такомиллаштириш орқали қонун ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

• халқ билан очиқ мулоқот механизмларини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда муҳим қарорлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;

•    қонунчилик ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, хусусан, “Жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Кодекснинг қабул қилиниши;

•    самарали жамоатчилик назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уни амалга оширишнинг замонавий шаклларини амалиётга жорий этиш, давлатга хос айрим функцияларни бажариш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб этиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровномалар ўтказиш, шунингдек, аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

•    оммавий ахборот воситаларининг ролини янада мустаҳкамлаш ва журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганиш ва ислоҳотларни амалга ошириш ҳолатини ўрганишда улар фаолиятидан самарали фойдаланиш;

•    ижтимоий шериклик самарадорлигини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баравар ошириш;

•    жамиятда инсон ҳуқуқларига доир маданиятни шакллантириш, қонунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш унга риоя қилиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини мустаҳкамлашга йўналтирилган ва бошқа шу каби чора-тадбирлар кўзда тутилган таклифлар билдирилди.

Форумда сўзга чиққан экспертлар томонидан очиқланган маълумотлар:

“Бугунги кунда ҳар бир мансабдор шахснинг ножўя хатти-ҳаракати, унинг ким бўлишидан қатъий назар ижтимоий тармоқларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилиб борилмоқда. Турли теледастур ва ток-шоулар орқали аҳоли ўз муаммоларини тўғридан-тўғри мансабдор шахслар олдига қўймоқда.

Натижада, давлат органлари барча учун очиқ тузилмага айланишни бошладилар ва уларнинг фаолияти ҳақиқий жамоатчилик назорати остига тушди, десак хато бўлмайди.

Айнан шунинг учун,    бугунги кунда    “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни    қайта кўриб чиқиш тавсия этилмоқда”, -    Жаҳонгир        Ширинов Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати.

***

“...биз фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг конституциявий кафолатлари тўғрисида фикр юритар эканмиз, биринчи ўринда шуни алоҳида кўрсатиб ўтмоқчимизки,    Ўзбекистонда Конституция ва қонун устуворлиги – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир”, -    Шухрат Бафаев,        Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси.

***

“Дунё давлатларининг кўпгина конституцияларида “фуқаролик жамияти ёки фуқаролик жамияти институтлари” атамаси мавжуд эмас. Бироқ, барча конституциялар инсоннинг асосий ҳуқуқларини кафолатлайди, масалан, уюшмалар, митинглар, йиғилишлар, сўз эркинлиги ва ҳ.к.

Бугун миллий ва халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган анжуманда бу ерда билдирилган фикр ва таклифлар конституциявий ислоҳотларнинг халқаро тажрибасини ўрганишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Улар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар учун мамлакат Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда фойдали бўлиши мумкин.

Энг муҳими,    Ўзбекистон томони жамоатчилик билан оммавий муҳокамаларни, экспертлар билан қўшимча учрашувларни давом эттириш ва конституциявий ҳуқуқнинг янги Конституция таркибига кирувчи аниқ соҳаларини кўриб чиқиш ниятида”, -    Наталья Боржелли, ICNLнинг Евроосиё бўйича вице-президенти

***

“Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги ҳақида сўз юритишда ўзимизнинг тажрибамиз ва илғор, шиддатли қадамлар ортидан истиқбол кўринади, унда ижтимоий шерикликда қонунни ва уни қўллашни доимий янгилаб, такомилига етказиш ҳар куни долзарб деб ўйлайман”, -    Адҳам Шодмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси.

***

“...кўплаб мамлакатларда “давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик стратегиялари ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг асосий воситалари қуйидагилардир:

• сиёсий ҳужжатлар (ижтимоий шартномалар) – ҳамкорлик асоси;

• ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи давлат тузилмалари;

• нодавлат нотижорат ташкилотларини жамоат, нормаларни ишлаб чиқиш ва сиёсий жараёнларга жалб қилиш – жамоат ёки маслаҳат кенгашлари, ишчи гуруҳлар, электрон маслаҳат порталлари ва бошқаларни яратиш;

• нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг фаолиятини субсидиялар, ижтимоий буюртмалар ва грантлар ҳисобидан молиялаштириш”. Шу билан бирга, дунёда ижтимоий шерикликнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тенденцияси, шунингдек, Ўзбекистоннинг бу борадаги ноёб тажрибасини алоҳида таъкидлаш керак”, -    Любен Панов, ICNL    дастурининг катта маслаҳатчиси.