Барқарор ривожланиш маркази 

  • O‘zbek
  • Ўзбек
  • Русский
  • English
  • Français

Марказий Осиёда экологик барқарорлик: таҳдидлар ва тизимли ечимлар зарурати

10-04-2026 177

Бугунги кунда дунёда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон муҳим амалий натижаларга эришди. Хусусан, атроф-муҳитни яхшилаш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда. Минтақада экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган "Яшил макон"умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экиш тизими жорий этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция қабул қилинди. Бунинг натижасида Орол денгизининг қуриган тубида 1,5 миллион гектардан ортиқ майдонда яшил қопламалар барпо этилди.БМТнинг Марказий Осиё бўйича ҳисоботларида қайд этилган ҳарорат кўтарилиши ва сув тақчиллиги муаммолари эса ушбу натижаларни янада мустаҳкамлаш ва мавжуд таҳдидларга қарши тизимли курашиш зарурлигини кўрсатмоқда.


Мазкур йўналишдаги ҳуқуқий ва ижтимоий масъулият масаласига тўхталадиган бўлсак, аҳолининг ҳаво сифати халқаро меъёрларга мос муҳитда яшаш ҳамда тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлиш ҳуқуқи нафақат миллий қонунчилигимизда, балки глобал миқёсда ҳам қатъий эътироф этилган. Бироқ, амалий вазият анча мураккаб: Ўзбекистон сув захираларининг 80 фоизи ташқи манбаларга боғлиқбўлиб, трансчегаравий дарёлар оқимининг камайиб бораётгани минтақавий ҳамкорликни кучайтиришни кечиктириб бўлмас ҳаётий заруратга айлантирмоқда. Бу эса сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасида янги ва самарали механизмларни жорий этишни талаб қилади.


Ҳаво сифатини яхшилаш ва чиқиндиларни бошқаришга қаратилган алоҳида нормалар ҳам мавжуд. Жумладан, ҳаво ифлосланишининг 63 фоизи транспорт ҳиссасига тўғри келиши ва чиқиндиларни қайта ишлаш даражасининг пастлиги экологик инфратузилмани мустаҳкамлашга хизмат қилади. Орол денгизи ҳажмининг 93 фоизга қисқаришива ер деградацияси каби муаммоларни бартараф этиш миллий иқтисодиёт ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳофаза қилишга ёрдам беради.


Экологик инқирознинг олдини олиш – бу фақат табиий жараён эмас, балки бошқарув тизимини ислоҳ қилиш масаласидир. Ушбу жараёнда Барқарор ривожланишнинг 6 (Тоза сув ва санитария), 13 (Иқлим ўзгаришига қарши кураш)ва 15-мақсадлари (Қуруқликдаги экотизимларни асраш) вазифалари билан бевосита ҳамоҳангликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда давлат томонидан трансчегаравий сув ҳамкорлигини кенгайтириш ва “яшил”технологияларни жорий этиш бўйича махсус чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.


Хулоса қилиб айтганда, экологик бошқарув тизимини такомиллаштириш – бу фақат соҳавий вазифа эмас, балки мамлакат келажагининг асосий омилларидан биридир. Чунки табиий ресурслари муҳофаза қилинган ва экологик барқарорлик таъминланган жамиятда фаровон ривожланишга эришиш имконияти янада ортиб боради.


Мадинабону Шарифова


Барқарор ривожланиш маркази


бош мутахассиси